Шўролар даври ҳарбий нашрлари миллий озодлик ҳаракатига қарши кураш воситаси бўлганми?
Халқаро майдонда кечаётган турли низолар ва хатто қуролли тўқнашувларда медианинг тарғибот функциясидан самарали фойдаланиш, айниқса, турли манипулятив таъсирларни ишга солишга уриниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Бу айниқса, ахборот урушига журналистларнинг фаол жалб этилиши ҳамда Hromadske International мухбири Максим Эриставинининг табири билан айтганда, “ахборот урушининг жангчисига айланиб, сўз эркинлиги йўқолганида” кўпроқ кўзга ташланяпти.